— Ҳомилам 15 ҳафталик бўлди. ТORCH-инфекцияга қон топширганимда, ЦМВ инфекцияси борлиги аниқланди. Шифокор «Ҳозир сени даволаб бўлмайди, ҳомиланг 7 ойлик бўлганида даволаймиз», деди. Бу гап тўғрими? Ишқилиб 7 ойгача ҳомиламга ёмон таъсир қилмайдими?
Муножат, 27 ёш, Тошкент шаҳридан
Юлдуз ЭШАНОВА, олий тоифали шифокор-гинеколог: — Аслида аёлларга TORCH-инфекциялар бўйича ҳомиладорликни режалаштиргунга қадар текширувлардан ўтиш, даволаш, шундан кейингина ҳомиладор бўлиш тавсия этилади. Бунинг сабаби TORCH-инфекцияси касалликлари ҳомила ривожланишида нуқсонлар бўлишига олиб келиши билан боғлиқ. Агар TORCH-инфекцияси ҳомиладорлик даврида аниқланган бўлса, бу касалликни даволаш ҳақиқатан ҳам ҳомила 7 ойликдан ошгунга қадар қолдирилади. Чунки бу муддатдан олдин даволашда қўлланиладиган дори воситалари ҳомилага ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. 7 ойлик муддатдан сўнг эса бу дори воситаларининг ножўя таъсир хавфи камаяди.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.