1

«ФОИЗГА ҚАРЗ ОЛИБ, УЙИНИ СОТАЯПТИ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 06.12.2017, 18:38
«ФОИЗГА ҚАРЗ ОЛИБ, УЙИНИ СОТАЯПТИ...»

Яқинда бир қариндошим тўй қилди. Ҳаражатларга етмагани боис ўн беш кунда устига 500 минг сўм қўшиб қайтариш шарти билан қўшнисидан 2 млн. сўм қарз кўтарганди. Аммо айтилган муддатда қарзни қайтаролмади. Энди эса пул берган қўшниси «Олган пулингни 6 млн. қилиб қайтарасан» деяпти. Белгиланган муддатдан ўтиб кетса, устига яна шунча қўшилармиш. Пул олди–бердисида ҳеч қандай ёзма келишув бўлмаган. Шундай экан, қўшнисининг қилаётган иши тўғрими?

Дилором Абдуллаева, Янги йўл тумани

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси оддий ёзма шаклда тузилиб, шартномада қарз суммасига фоизлар миқдори ва тўлаш тартиби белгиланиши мумкин. Қарз шартномасининг ёзма шаклда тузилмаганлиги, низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолда, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб, то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача келишилган фоизларни тўлайди.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1