1

“ҚОВОҒИМНИНГ УСТИГА БЕЗ ЧИҚДИ...”

САЛОМАТЛИК 07.12.2017, 18:39
“ҚОВОҒИМНИНГ УСТИГА БЕЗ ЧИҚДИ...”

— Ёшим 29 да. Яқинда кўз қовоғимнинг устки қисмида кичик без тугунчаси ҳосил бўлганига кўзим тушди. Кўриш қобилиятим яхши, соғлигимда ҳам ҳеч қандай безовталик йўқ, аммо без юзага келишининг боиси нима бўлиши мумкин, шуни тушунолмаяпман?..

Нигора Аҳмедова, Тошкент шаҳри

Нодира РАСУЛОВА, шифокор-окулист:

— Кўз қовоғининг юзасида пайдо бўлган без шиш бўлиши ҳам мумкин, хулоса қилишга шошилманг. Сиз айтаётган без қичишиш, ачишиш ёки оғриқни келтириб чиқармаяптими? Вазиятга аниқлик киритишда ана шу саволларга ҳам жавоб топиш даркор. Қовоқнинг четидан қовоқнинг ички тарафида жойлашган тери безларига инфекция тушиши яллиғланишни ҳосил қилади. Йирингнинг қотиб қолиши эса сиз айтаётган без кўринишида бўлиши мумкин. Тиббий кўрик хулосаси без деяётганингиз қотиб қолган йиринг эканлигини кўрсатса, офтальмолог терига махсус иньекция юбориш орқали йирингни тортиб олиш амалиётини бажаради. Борди-ю қовоқ устида ҳосила ҳақиқатан ҳам ўсма бўлса, онколог кўригидан сўнг керакли даво чоралари қўлланилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1