1

“ДАРАХТДАН ЙИҚИЛИБ ТУШДИМ...”

САЛОМАТЛИК 07.12.2017, 19:36
“ДАРАХТДАН ЙИҚИЛИБ ТУШДИМ...”

— Дарахтдан ерга юзтубан йиқилганимгами кўкрак қафасининг ўнг тарафига қаттиқ зарба тушди ва ўша соҳада гематома юзага келди. Ҳаракатлансам, йўтал ё аксирганимда ҳам оғриқ бераяпти. Рентгентга тушиб келсаммикан деб ҳам хаёл қилаяпман, агар суягим синганида бундай юролмасдим, тўғрими? Оғриқни енгиллаштириш учун нима қилсам бўлади? Кейинчалик асорати бўлмайдими?

М.Турсунов, Навоий вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Дарахтдан йиқилганингизда қовурғадасиниш ёки дарз кетиш ҳолатлари юзага келган бўлиши мумкин. Гематома эса ички аъзоларда ҳам кузатилиши мумкин. Бу ҳолатда рентген текшируви шарт! Шунга қараб, керакли препаратлар буюрилади. Оғриқни енгиллаштириш учун суртма ва мазлардан фойдалансангиз бўлади, аммо таъсири вақтинчалик эканини унутманг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1