АсосийSUG'DIYONA

«ЮЗИМГА ДОҒ ТУШДИ...»

'«ЮЗИМГА ДОҒ ТУШДИ...»'ning rasmi

— Иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Биринчи ҳомиладорлик даврим асоратларсиз ўтган, касал бўлмаганман. Ҳозир эса юзимга доғ туша бошлади. Кўпайиб кетишининг олдини олиш учун нима қилсам бўлади? Бунинг менга ва боламга зарари йўқми?

Фазилат, Хоразм вилоятидан

Юлдуз ЭШАНОВА, олий тоифали шифокор-гинеколог: — Ҳомиладор аёлнинг юзига доғ тушиши касаллик ҳисобланмайди. Ҳомиладорлик даврида аёл организмида гормонлар ва моддалар алмашинуви кескин ўзгаради. Натижада терида меланин моддаси кўпайишини кузатиш мумкин. Бу эса терида пигмент доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади, лекин улар аёлга ҳам, ҳомилага ҳам хавф туғдирмайди. Сизга жигар ҳамда ўт қопингизни текширтиришни тавсия этамиз. Бу аъзоларда касаллик кузатилса, уларга оғирлик, босим бўлмаслиги учун шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дорилар буюрилади. Туғруқдан сўнг бу доғлар йўқолади. Агар уларнинг кетиши қийин бўлса, жигар ва ўт қопини комплекс даволатишни маслаҳат берамиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар