1

ЭРТА КЛИМАКСНИНГ ОЛДИНИ ОЛАМИЗ

САЛОМАТЛИК 09.12.2017, 19:12
ЭРТА КЛИМАКСНИНГ ОЛДИНИ ОЛАМИЗ
Бугунги кунда эрта климакс тез-тез учраб тураётган ҳолатга айланди. Бу даврда ўзига хос ўзгаришлар қаторида соғлигимизда ҳам турли безовталиклар келиб чиқиши сир эмас. Уларни бартараф этиш учун эса ишни таомномадан бошлашни тавсия этамиз. ФОЙДАЛИ: • Кальцийга бой маҳсулотлар – сут,қатиқ, творог, йогурт, пишлоқ, тухум, бодом, сариёғ, денгиз карамидан тайёрланган егуликлар айни муддао. • Яримтўйинган ёғ кислоталарига эга бўлган ўсимлик ёғи, ёнғоқлар, албатта, таомномага киритилиши зарур. Улар қондаги триглицерид ва холестерин миқдорини камайтиради. • Омега – 3 ёғ кислотаси кўп бўлган балиқ турлари истеъмол қилиниши керак. ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта бўлса ҳам. Шунингдек, ёнғоқларни эрмак қилиш ҳам асабни тинчлантиради. • Нонуштага сули ва манний ёрмасидан тайёрланган бўтқалар, мева шарбатлари бўлса, тушликка суюқ таомни танланг. Кечки таомда эса кўкат қўшилган салат ейишингиз лозим. • Макарон ёки хамирли таомларни буғда тайёрланг. • Сабзи, карам, қизил лавлаги, булғор қалампири, помидор ва барра кўкатлар иммунинетга “тез ёрдам”дир. Унутманг, бу даврда иммун тизими заифлашиб қолади. • Бор элементига мўл бўлган майиз, шафтоли, анжир, қулупнай ва олхўрига ҳам диққат қилинг. • Салат барги таркибида Е витамини талайгина. Айни климакснинг бошланғич даврида салат барги қўшилган таом ва егуликларни канда қилмасангиз, кайфият ўзгарувчанлиги ҳамда уйқусизликдан азият чекмайсиз. • Пиёз, саримсоқ иммунитетни оширибгина қолмай артериал қон босимини ҳам меъёрлаштиради. • Бу даврда ширинликларга кўп ҳам чалғиманг. Аччиқ қора шоколад, ёнғоқ-майиз аралашмаси стрессни енгиш учун кифоядир. ХАЛҚОНА РЕЦЕПТЛАР: – 1-2 ош қошиқ мармарак ўсимлигини 2 стакан қайнатилган сувга дамлаб, 15 дақиқа тиндиринг. Сўнг кун давомида суюқлик ўрнида қабул қиласиз. Мармарак дамламаси жинсий безлар фаолиятини нормаллаштириб, тер ажралишини камайтиради. – Дорихонадан валериана илдизини ҳарид қилинг. 1 чой қошиқ майдаланган валериана илдизини 1 стакан қайнатилган сувда дамлаб, 2 соат давомида тиндирасиз. Сўнг кун давомида икки марта қабул қиласиз. Ушбу дамлама бошдаги қон томирлари фаолияти учун фойдалидир. – Қувватсизлик кузатилмаслиги учун ҳар куни нонуштадан олдин ярим стакан қизил лавлаги шарбатини ичинг. Истагингизга кўра, шарбатни қайнатилган сув билан аралаштириш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1