1

ШИФОБАХШ ДАМЛАМАЛАР

САЛОМАТЛИК 09.12.2017, 19:15
ШИФОБАХШ ДАМЛАМАЛАР
Асал+долчин Ушбу дамлама вазн йўқотиш ва қоматни ихчамлаштиришга ёрдам беради. Чунки асал ва долчин антисептик хусусиятга эга бўлиб, бактериялар ва паразитларни ўлдиради, ёғларни кетказади. 1 стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ долчин солинг. Ярим соат тиндиргач, 2 чой қошиқ асал қўшинг. Дамламани кечки пайт музлаткичда қолдиринг-да, эрталаб нонушдаан аввал ярмини ичинг. Қолганини эса ухлашдан олдин ичиш тавсия этилади. Лимон+занжабил+бодринг Ушбу ичимлик ошқозон-ичак йўлларини тозалаб, организмни ортиқча сувдан халос этади, моддалар алмашинувини тезлаштиради ва ортиқча килограммларга қарши курашади. 8 стакан сувга 1 чой қошиқ майдаланган занжабил, 1 донадан айлана шаклда юпқалаб тўғралган бодринг ва лимон ҳамда 1-2 та ялпиз баргини солиб, аралаштиринг. Кечки пайт музлаткичга қўйинг. Кун давомида ушбу ичимликдан 1 литр ичиш мумкин. 4 кун ичгач, танаффус қилинг. Долчин+лавр япроғи Ушбу чой озиш жараёнини тезлаштиради, овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятига ижобий таъсир этади. 1 литр сувга битта долчин таёқчаси ва 5 та лавр япроғини солиб, 15 дақиқа қайнатинг. 1 кунда 1 пиёла ичиш мумкин. ҳомиладор, эмизикли аёлларга, ёш болаларга, ошқозонида жиддий муаммоси борлар ва жигари хасталарга тавсия этилмайди. Сут+саримсоқпиёз Тўғри, бу усул билан тезда катта натижага эришмайсиз. Аммо, қоматни бир маромда ушлашда ҳам яхши кўмакчи. Сувни қайнатинг. Қайнаб чиққач, сувга тенг миқдорда ёғсиз сут қўшинг. Оловни пасайтиринг. Бир қайнагач, 1 бўлак саримсоқпиёзни майдалаб қўшинг. 5 дақиқадан сўнг оловдан олинг. Ярим стакандан овқатланишдан аввал ичинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1