1

БАЙРАМГАЧА ОЗАМИЗ!

СУҒДИЁНА 09.12.2017, 20:08
Теглар: Гўзаллик
БАЙРАМГАЧА ОЗАМИЗ!

Янги йилда чиройли қомат соҳибаси бўлишни хоҳлайсизми? Қорбобо ёрдам беришидан умидвор бўляпсизми? Ишонаверинг, агар унинг шундай қобилияти бўлганида, аввал ўзининг меш қорнидан халос бўларди. Гапим рост, фитнесга қатнашиб юрган Қорбоболарнинг кўпини кўрганман! Шу сабабдан ташаббусни қўлга олинг-да, ҳаракатни бошлайверинг.

Аввалига ортиқча вазндан тезроқ халос бўлиш учун кўпчиликка мос парҳез ҳақида маълумот беришга қарор қилган эдик. Аммо яхшилаб ўйлаб кўриб, ҳозир парҳезга ўтириб олсак байрам оқшоми тўкин дастурхонидаги мазали таомлару, пишириқлар туфайли ортиқча вазнга яна осонгина асир бўлиш мумкин, деган хулосага келдик. Шу сабабдан тантанага қадар танимизни очликка маҳкум қилмасдан ортиқча сантиметрларни кетгазамиз.

КАРАМЛИ САЛАТГА НИМА ДЕЙСИЗ?

Дастурхонимизнинг энг камсуқум маҳсулоти карам нафақат дўлма учун, балки ортиқча сантиметрлардан халос бўлиш учун ҳам тўғри келади. Унинг шапалоқдек барглари кетчаткага бой бўлгани учун организмдан тиқинларни чиқариб юборади. Бундан ташқари моддалар алмашинувини яхшилашига ёрдам берувчи бирикмалари ҳам бисёр. Карамнинг таркибидаги холин моддаси эса ёғларни жигар ва ошқозонга зиён келтирмасдан сингишига ёрдам беради. Демак, таомномамизни карамли салатлар билан бойитамиз

БОДРИНГ ЕНГ, ОРТИҚЧА СУВДАН ХАЛОС БЎЛИНГ!

Танамиздаги сувлар ҳам бизни дўмбоқ кўрсатиши мумкин. Шу сабабдан тез озиш ниятидагилар ортиқча суюқликдан қутулиш йўлиниши ҳам ўйлашлари лозим. Бунинг учун сийдик ҳайдовчи дориларни истеъмол қилиш шарт эмас. Шунчаки кунига ярим килограмм бодринг танаввул қилишнинг ўзи кифоя. Чунки бодринг суюқлик билан бирга танамиздаги тузларни ҳам чиқариб юборади.

КЕЛИНГ, РАҚСГА ТУШАМИЗ!

Байрам яқин, рақс эса ҳам каллорияларни парчалайди ҳам кайфиятни хушлайди. Байрам куни эса фикрни тўкин дастурхондан чалғитишга кўмаклашади. Шунинг учун рақсга таклиф қилинсангиз асло рад эта кўрманг.

ТАНАГА ИШОНИШНИ ЎРГАНИНГ

Айтайлик ҳар гал таом истеъмол қилиш олдидан қанчали очиққанлигингизни 10 баллик даражада баҳоланг. Таом тановул қилишдан аввал, қила туриб ва қилиб бўлгач «иштаҳам қондими?» деган саволга жавоб беринг. 1 балл – умуман оч эмасман, 10 балл – ўлгудай очман, хўш, жавобингиз қандай? Зинҳор 10 баллга яқинлашманг. Агар иштаҳангиз 5 баллдан паст бўлса, ширинликлардан воз кечинг. Фақат ўзингизни алдаманг!

ТАОМЛАНИШДАН АВВАЛ БИР ПИЁЛА СУВ ИЧИНГ

Биринчидан, бу очлик ҳиссини бироз сусайтиради. Иккинчидан, ошқозонни банд қилиб таомга камроқ жой қолдиради. Учинчидан эса ичакларни бир сидра тозалаб, моддалар яхши сингиши учун замин ҳозирлайди.

«ТАЪТИБ КЎРИШ» ОДАТИГА ЧАЛҒИМАНГ!

Янги йил дастурхонига пишириқ ё ширинлик тайёрлаётиб, бир бўлак еб кўришдан ўзингизни тийинг. Кремли қўлни оғизга яқинлаштириш одати билан жиддий курашинг. Бунинг учун эса ҳар сафар бармоқларингизга крем текканида пиёлага сидириб олишдан эринманг. Тортни безатиб бўлгач ўзингизни қанча каллориядан ҳимоялаганингизни пиёлага қараб аниқлашингиз мумкин.

Саодат тайёрлади.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1