1

«ЛАЙФХАК» ОДДИЙ ВА СОДДА ҚОИДАЛАР

СУҒДИЁНА 09.12.2017, 20:17
Теглар: Маслаҳатхона
«ЛАЙФХАК» ОДДИЙ ВА СОДДА ҚОИДАЛАР

ЛАЙФХАК –оддий кундалик юмушлар ёки кутилмаган вазиятларни мураккаблаштирмай, ҳал этиш усули. Уйда, ишда ёки кўча-куйда ҳар эҳтимолга қарши керак бўлиб қолиши мумкин.

  • Телефонда сўзлашаётганда суҳбатдошингизнинг исм-шарифини аниқлаштиринг. ҳатто, уни танимасангиз ва биринчи марта гаплашаётган бўлсангиз ҳам. ҳар эҳтимолга қарши телефон рақамини сақлаб қўйинг. Бунинг учун «сақлаш» буйруғини бажарсангиз бўлгани.
  • Агар уйда чироқ ўчиб қолса, албатта, шамдан фойдалансиз. Борди-ю, шам ҳам топилмаса-чи? У ҳолда ингичка макаронни 5 дақиқа оловда ушлаб туринг. Макарон аста ёниб, кичик аланга ҳосил бўлади.
  • Иш жойингизда қулай пойабзалингиз бўлсин. ҳарна керак бўлиб қолади. Агар баланд пошнали туфли ёки этик оёқни оғритса ёки сиқса алмашиш учун олиб қўйганингиз асқотади.
  • Маникюр қилгач, шошилинч ишингиз чиқиб қолса, лак суртилган тирноқни совуқ сувга солиб туринг. 5 дақиқадан сўнг бўёқ қотади.
  • Сумкангизда уяли аппаратни қувватлантирувчи мослама бўлсин. Биттаси уйда иккинчиси ишхонада ёки сумкангизда бўлса, ҳар қандай вазиятда уяли телефонингиз ўчиб қолмайди.
  • Тўшак ёстиқлари пучқайиб қолганлиги ёқмаётган бўлса, 30 дақиқага очиқ ҳавога олиб чиқинг. Қуёш нурида яхшилаб тўлишади.
  • СМС ёзаётиб, уни бошқа рақамга жўнатиб юборсангиз «энди нима қиламан» дея ташвишланманг. Дарҳол уяли аппаратнинг «созлаш» бўлимига кириб, «авиарежим»ни ишга солинг. Шунда адашиб йўлланган СМС манзилга етиб бормайди. Сизга эса бу ҳақида «Failure to deliver» хабари келади.
  • Газланган ичимликлар ёки шарбатларни қисқа фурсат ичида муздай кўринишга келтириш учун идишини нам сочиққа ўранг-да, яххонага қўйинг. 15 дақиқада яхдек бўлади.
  • Микротўлқинли печдан фойдаланадиганларга таниш ҳолат: қурилмага қўйилган идишнинг маркази четига қараганда яхши исимайди.Муаммони ҳал этамиз! Таомни ликоп марказига камроқ, четига эса кўпроқ қилиб жойлаштиринг. Шунда таом яхши исийди.

Шарҳлар

УРОЛОГ ОНЛАЙН МАСЛАҲАТИ

30.03.2020, 11:21

УРОЛОГ ОНЛАЙН МАСЛАҲАТИ +998901787011 30 МИНГ СЎМ (Click, Payme).Янги олинган тайёр таҳлил натижалари, УТТ маълумотларини телеграмм орқали юборинг, нимадан шикоят қилаётганингиз ҳақида ёзинг, Сизнинг телеграмм...
МИКРОТЎЛҚИНЛИ ПЕЧДА НИМА ПИШИРИШ МУМКИН?

26.12.2017, 13:05

Баъзи маҳсулотларни микротўлқинли печда пишириб бўлмайди. Масалан, унга намлиги кам бўлган нонни солсангиз, қотиб қолиши, сосискалар эса «портлаб» кетиши мумкин. Шу боис сосисканинг бир неча...
ГУЛҚОҒОЗДАГИ ДОҒЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН...

25.12.2017, 11:12

Ювиладиган гулқоғоз (обой)даги доғларни кетказиш учун 2 ош қошиқ истеъмол содасига бироз миқдорда сув қўшинг. Аралашма тиш пастаси қуюқлигида бўлиши керак. Ундан бироз олиб, юмшоқ...
БОЛАЖОНИНГИЗГА ЎЙИНЧОҚ СОВҒА ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ? ТАВСИЯЛАРИМИЗ АЙНАН СИЗ УЧУН

25.12.2017, 11:03

Ўйинчоқни яхшилаб кўздан кечиринг. Шунингдек, ўйинчоқ ўзидан ўткир ҳид таратмаслигига аҳамият беринг.Одатда, ўйинчоқларда унинг неча ёшли болаларга мўлжаллангани ҳақида маълумот келтирилади. Аммо шунда ҳам фарзандингиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1