1

«1-ЯНВАРЬ» САЛАТИ

СУҒДИЁНА 09.12.2017, 20:18
Теглар: Таомнома
«1-ЯНВАРЬ» САЛАТИ

Зарур масаллиқлар: 200 граммдан қайнатилган креветка (ёки дудланган товуқ гўшти) ва пишлоқ, 3 дона қайнатилган тухум, 2 тадан қизил ва сариқ булғор қалампири, майонез, кўкатлар, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Булғор қалампирларини тўртбурчак шаклда тўғранг. Пишлоқ, тухум оқи ва сариғини қирғичдан ўтказинг.

2. Салат ликопчасига аввал булғор қалампирини солинг. Туз сепиб, устини майонез билан қопланг. Сўнгра креветкаларни жойлаштирасиз. Туз ва мурч сепиб, майонез суртинг.

3. Масаллиқларга қирғичдан чиқарилган пишлоқни қўшинг. Юзасини текислаб, майонез суртинг. Тухумни аввал, сариғини сўнг оқини ишлатинг (сариғидан 2 ош қошиқ олиб қолсангиз, безак учун фойдаланасиз).

4. Салат юзасига туз ва мурч сепинг-да, майонез суртинг. Тухум сариғи, булғор қалампири, кўкатлар ва сабзи билан суратдаги каби безатинг.

Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа

8 кишилик

Шарҳлар

ЛИМОНЛИ “ҲАЛҚАЧА”ЛАР

20.12.2017, 19:40

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 150-200 гр. ун, 100 гр. маккажўхори крахмали, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, 100 гр. маргарин, 2 дона тухум сариғи, 100 гр. шакар,...
ШОКОЛАДЛИ “АРЧА”

20.12.2017, 19:39

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 100 гр. маргарин, 1 ст. сув, 2 дона тухум, бир чимдим туз, 100-150 гр. ун. Креми учун: 200 гр. қаймоқ, 100...
БАЙРАМ СОВҒАСИ

16.12.2017, 12:09

Зарур масаллиқлар: 500-600 гр ун, 500 гр. қанд упаси, 6 дона тухум, 8 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ какао, 1 чой қошиқ истеъмол содаси,...
ШОКОЛАД+ОЛЧАЛИ ДУЭТ

16.12.2017, 12:08

Зарур масаллиқлар: 300 гр. ун, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ст. шакар, 1 стакандан сут ва қайноқ сув, 4 дона тухум, 4-5 ош қошиқ какао,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1