1

“ГАЙМОРИТ АСОРАТ БЕРАЯПТИМИКАН?..”

САЛОМАТЛИК 11.12.2017, 15:24
“ГАЙМОРИТ АСОРАТ БЕРАЯПТИМИКАН?..”

— Уч ҳафта олдин гайморит билан оғриб қолдим. Ҳозир аҳволим анча яхши, муолоажа ҳам тугаган. Бироқ вақти-вақти билан бошим ва кўзимнинг ичи оғриб қолаяпти. Бу касаллик асоратидан эмасми?

Нодир Мирсаидов, Тошкент вилояти

Тимур МАДАЗИМОВ, ЛОР-шифокори:

— Сўзларингизга қараганда, сиздаги ўзгаришлар гайморит асорати эмас, аммо шунда ҳам невролог ва офтальмолог кўриги талаб қилинади. Эҳтимол, бурун ёндош бўшлиғининг рентген текшируви буюрилар. Гайморит асорат бергудек бўлса, безовталик хасталикнинг кечиш давридаёқ юз бериб, тана ҳароратининг кўтарилиши, бурун оқиши билан характерланади. Бош мияда қон айланишининг бузилиши ёхуд остеохондроз мавжуд бўлганида ҳам кўз ичида оғирлик кузатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1