1

“ОНАМНИНГ ТАШХИСИДАН ХАВОТИРДАМАН...”

САЛОМАТЛИК 11.12.2017, 15:46
“ОНАМНИНГ ТАШХИСИДАН ХАВОТИРДАМАН...”

— Тарқоқ склероз ҳақида эшитганману, аммо унинг қандай келиб чиқиши, давоси тўғрисида маълумотга эга эмасман. Ҳозир бўлса, бу менга ниҳоятда зарур. Негаки, онамга тарқоқ склероз ташхиси қўйилди. Даволанса соғайиб кетадими?

Зарифа Ибодуллаева, Жиззах вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Тарқоқ склероз сурункали аутоиммун касаллик бўлиб, бунда бош ва орқа мия нерв ҳужайралари зарарланади. Кексаларда кузатиладиган паришонхотирлик ва тарқоқ склероз бошқа-бошқа ҳолатлардир. Хасталик бир вақтнинг ўзида бир қанча нерв ҳужайраларининг шикастланишини пайдо қилиб, бемор турли хил асаб бузилишларидан изтироб чекади. Тарқоқ склероз бир қанча омиллар сабаб юзага келиши мумкин, аммо ўз вақтида муолажа қилиниши ғоят муҳимдир. Онангизнинг ташхиси тасдиқланган бўлса, албатта даволовчи шифокор кўрсатмаларига амал қилиниши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1