1

“СУЗИШ МАШҒУЛОТИ МАН ҚИЛИНМАЙДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 11.12.2017, 16:40
“СУЗИШ МАШҒУЛОТИ МАН ҚИЛИНМАЙДИМИ?”

— Ўсмир ёшли ўғлимга кўз нури хиралашишининг 0,3-0,5 даражаси қўйилди, яна енгил турдаги миопия ҳам бор. Кўриш қобилиятининг сусайиши аниқланмагунига қадар сузиш машғулотларига қатнар эди. Энди ҳам машқларни давом эттириши мумкинми ёки ман этиладими?

Диёра Сулаймонова, Тошкент шаҳри

Ҳикматулла СОДИҚОВ, шифокор-офтальмолог:

— Сузиш машғулоти кўзда қон айланишини яхшилайди, қон томирлар спазмини йўқотиб кўриш қобилиятини ўткирлашишида фойдалидир. Фарзандингиз сузиш машғулотларини одатдагидек давом эттириши мумкин. Миопия ташхиси қўйилган беморларга кўз машқлари ва албатта сузиш буюрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1