1

КЎЗ СОҒЛОМ БЎЛИШИ УЧУН МАСЛАҲАТ

САЛОМАТЛИК 11.12.2017, 18:08
КЎЗ СОҒЛОМ БЎЛИШИ УЧУН МАСЛАҲАТ

Ахборот ва мулоқот воситалари кўпайиши, мониторларнинг кичрайиб бориши натижасида кўриш билан боғлиқ касалликлар бугунги авлоднинг энг катта муаммоси. Тиббиётда кўз билан боғлиқ 60 га яқин хасталиклар аниқланган. Агар монитор қаршисида кўп вақт сарфласангиз, кексаликда ортиқча муаммоларга дуч келмаслик учун ҳозирданоқ кўз саломатлиги ҳақида қайғуринг.

Энг биринчи муҳим тавсиямиз шуки, монитор қаршисида тез-тез киприк қоқинг. Шунда кўзнинг оқ пардаси намланади. Кўзнинг кўриш қобилияти ва бошқа кўз касалликлари оқ парданинг қуриши билан боғлиқ.

КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ОШИРАМИЗ

Куннинг иш энг тиғиз бўлган соатларида, ҳар соатда бир марта кўзларни 2 дақиқа мобайнида юмиб, уларга дам беринг. Бу лаҳзаларда кўз мушаклари дам олиб, кўриш қобилияти ошади, асаб тизими ҳам тинчланади. Бунга одатлансангиз, тез орада нигоҳингиз равшан тортиб, кўзингиз ўткирлашади.

КЎЗОЙНАКНИ ТЕЗ-ТЕЗ ЕЧИБ ТУРИНГ

Кўриш қобилияти паст бўлиши ва кўзойнак ёки линза тақиш вақти-вақти билан ундан воз кечмасликка сабаб бўла олмайди. Кун мобайнида ҳеч бўлмаганда 30 дақиқа бу воситаларни ечиб қўйинг. Бу кўзнинг кўриш қобилиятига яхши таъсир қилади. Сабаби, шифокорлар кўзойнакнинг кўзга фойдали ёки фойдасиз экани юзасидан ҳали бир тўхтамга келишгани йўқ.

КЎЗНИ МАССАЖ ҚИЛИНГ

Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 1 марта кўзни уқаланг. Иккала кафтингизин очиб, кўзларингиз устига қўйинг ва 1-2 дақиқа мобайнида оҳиста уқаланг. Натижада кўздаги майда қон томирларда қон алмашинуви яхшиланади, кўз дам олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1