1

ҚОН БОСИМИ ОШГАНДА ЗИРАЛИ ЧОЙ ИЧИНГ

САЛОМАТЛИК 11.12.2017, 18:18
ҚОН БОСИМИ ОШГАНДА ЗИРАЛИ ЧОЙ ИЧИНГ

Зира асосан палов, қази ва бошқа таомларни тайёрлашда ишлатилади. Зирали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ зира, худди шунча олий навли кўк ёки қора чой солиниб, қайноқ сув қуйилади. 5-7 дақиқа дам едирилгач, иссиғида ичилади.

Халқ табобатида зирали чой қон босими ошган кишиларга тавсия этилган. Зиранинг фойдаси ҳақида Ибн Сино шундай ёзган: “…Унда қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Унда парчалаш, қуритиш ва буриштириш қуввати ҳам бор. Зира айниқса, ёввойиси қон сийиш ва ичакнинг бураб оғришида, қорин кўпчишида фойда қилади”.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1