- Ҳар қандай бош оғриғида карам барги ёрдам бериши мумкин. Карам суви калий ионларига бой. Ушбу микроэлемент томир ва мушаклар тонусини яхшилашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида оғриқдан халос бўлишга олиб келади. Муолажани бошлашдан аввал баргни бироз эзғиланг ёки ҳар жой-ҳар жойини тилиб қўйинг: шунда карам шираси чиқади. Сўнг уни пешана, чакка ва бошнинг бошқа соҳаларига қўйиб, маҳкам ушлаб туринг. Барг яхши туриши учун рўмол ўраб олинг.
- Бош оғриқларида хом пиёзни пешанага компресс қилиш ҳам фойдали. Иложи бўлса, пиёзнинг сувини сиқиб олиб, у билан компресс қилиш учун матони намланг. Ёки пиёзни тўғраб, ҳалқачаларини шунчаки пешанангизга қўйинг. Кўзларингизни юминг, акс ҳолда, ачиб, кўз ёшланиши мумкин.
11.12.2017 19:00
БОШ ОҒРИҒИДА ЛИМОН ПЎСТЛОҒИ, КАРАМ БАРГИ ВА ХОМ ПИЁЗ






