1

“КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ПАРҲЕЗИ БИР-БИРИДАН ФАРҚЛАНАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 11.12.2017, 19:25
“КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ПАРҲЕЗИ БИР-БИРИДАН ФАРҚЛАНАДИМИ?”

— Ўғлим 11 ёш. Икки ҳафта аввал унга псориаз ташхиси қўйилди ва айни дамда муолажа олаяпти. Айтингчи, псориаз билан хасталанган болалар қандай таомномага риоя этишлари зарур?

Санобар Асқарова, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Псориазда катталар ва болалар парҳези бир-биридан у қадар катта фарқ қилмайди. Асосий қоидалар қаторида кам-камдан таомланиш, қаттиқ қовурилган ва ёғли егуликлар, ош тузи, консервантлар, кимёвий ранг берувчи бўёқлар, озуқа қўшимчалари қўшилган маҳсулотлар, цитрус меваларни чеклаш айтилади. Бошоқли ўсимликлар, сут-қатиқ маҳсулотларини эса кўпайтириш лозим. Псориаз муолажаси кутилган натижани бериши учун шифокор томонидан белгиланган муолажани ўз вақтида бажариш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1