АсосийSUG'DIYONA

«ҚУМ ВА ТУЗЛАР ЮВИЛИБ КЕТАДИ…»

'«ҚУМ ВА ТУЗЛАР ЮВИЛИБ КЕТАДИ…»'ning rasmi

— Менга бир дугонам ўзи синаб кўрган рецептлардан бирини ўргатганди. Ўшандан бери белимда салгина оғриқ сезсам, тезда шу дамламани тайёрлайман.

Бу дамламанинг пешоб ҳайдаш хусусияти ҳам бор. 1 ош қошиқ далачой (зверобой) ўсимлиги ва шунча миқдорда наъматак мевасини 3 стакан қайнаган сувда дамлаб, 20 дақиқа дам берилади. Тайёр дамламадан бир кунда 3 маҳал 1/4 стакандан ичилади. 10 кун ичиб, 10 кун дам олинади. Сўнг яна шу тартибда икки-уч марта такрорлаш мумкин. Пешоб ажралиши ортиши сабаб буйракда йиғилган қум ва тузлар ювилиб кетади.

Севара Илҳомова, Самарқанд шаҳри

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар