Ишбилармон уй бекалари тажрибасидан...
Зарур масаллиқлар (8 кишилик): 350 гр. шоколад, 300 гр. шакар, 225 гр. сариёғ, 100 гр. печенье.
Тайёрланиши: 1. Шоколадни кичикроқ қилб бўлакланг. Идишга озгина қайнаган сув солиб, шоколад бўлакларини ҳам қўшинг. Аралаштириб турган ҳолда паст оловда қайнатинг. Кейин сариёғ бўлакларини ҳам солиб, аралаштиринг. 3 дақиқача паст оловда турсин.
2. Тухумни кўпиртириб, шакар қўшинг. 5 дақиқа кўпиртириб, шоколадли аралашмага қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
3. Печеньеларни майдаланг-да, шоколадли аралашмага солиб, қошиқ ёрдамида эзинг. Аралашмани пергамент қоғоз солинган қолипга солиб, 160 даражада қиздирилган газ печига 45 дақиқага қўйинг. Пишгач, хоҳишингизга кўра юзини майдаланган бодом билан безатиш мумкин.
Тайёрланиш вақти: 1 соату 10 дақиқа.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.