1

​ХОРАЗМЛИК ҚИЗЛАРНИ АБУ-ДАБИГА ФОҲИШАЛИККА ЮБОРМОҚЧИ БЎЛГАН “ОДАМФУРУШ” АЁЛ ҲИБСГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 12.12.2017, 17:19
​ХОРАЗМЛИК ҚИЗЛАРНИ АБУ-ДАБИГА ФОҲИШАЛИККА ЮБОРМОҚЧИ БЎЛГАН “ОДАМФУРУШ” АЁЛ ҲИБСГА ОЛИНДИ

Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлари давомида одам савдоси жиноятига қўл урган аёлнинг қилмишига чек қўйилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар қилди.

З.Исмайилов, майор, вилоят ИИБ ходими:

— Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Б. Хоразмлик қизлардан келгусида БААнинг Абу-Даби шаҳрида шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб бойлик орттириш мақсадида, таниши, бугунги кунда Бирлашган Араб Амирликларида яшаётган, ўзбек миллатига мансуб аёл билан жиноий тил бириктириб, 2017 йилнинг ноябрь ойида Урганч шаҳрида яшовчи, 1994 йилда ва 1998 йилда туғилган қизларни алдов йўли билан “Урганч-Москва-Дубай” йўналишида жўнатишга тайёрлаётганида кирдикорлари фош этилди. Аёллик номига доғ тушириб, “одамфуруш”ликка қўл урган, А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Шу ўринда, фуқароларимиздан хорижда пул топаман деб, нафсига қул кимсаларнинг домига тушиб қолманг деймиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1