1

ПАВОЛ ИВАННИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МИССИЯСИ ЯКУНЛАНМОҚДА

СИЁСАТ 13.12.2017, 10:32
ПАВОЛ ИВАННИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МИССИЯСИ ЯКУНЛАНМОҚДА

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг берган хабарига кўра, 2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Словакия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Павол Иванни қабул қилган.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Учрашувда элчининг 2013-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистондаги самарали фаолияти натижасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланганлиги ва мустаҳкамланганлиги қайд этилди.

Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссияси учун яратилган қулай шароит ва қўллов учун миннатдорчилик билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1