1

​899 НАФАР ШАХСЛАР МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ЖИНОЯТ 16.12.2017, 01:05
​899 НАФАР ШАХСЛАР МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 2959 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 899 нафар тадбиркорлик субектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 2060 нафар шахсга нисбатан 520,4 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Шу жумладан:

- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 307 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 45,9 миллион сўм, шундан:

а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счет) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳолатлари бўйича 201 нафар шахсга нисбатан 30,1 миллион сўм;

б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 80 нафар шахсга нисбатан 11,9 миллион сўм;

в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 18 нафар шахсга нисбатан 2,6 миллион сўм;

г) нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатлари бўйича 8 нафар шахсга нисбатан 1,2 миллион сўм маъмурий жарималар;

- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 57 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 42,6 миллион сўм;

- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 274 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 41,1 миллион сўм;

- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 91 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 13,6 миллион сўм;

- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 173 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 25,9 миллион сўм;

- автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 36 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасига асосан 26,9 миллион сўм;

- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 765 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 114,6 миллион сўм;

- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 47 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисмига асосан 70,3 миллион сўм;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 310 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 139,2 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1