1

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛАРИ УЧРАШДИ

СИЁСАТ 15.12.2017, 15:00
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛАРИ УЧРАШДИ

2017 йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Арманистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Игнатий Аракелянни қабул қилди.

Суҳбат давомида иккала мамлакат ўртасида аграр соҳадаги алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, боғ ва узумзорлар ташкил этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигини механзациялаштириш кўламини ошириш, мутахассислар тажриба алмашишини йўлга қўйиш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1