1

ЯНГИ ЙИЛ ҚАЕРДА, ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?

СУҒДИЁНА 16.12.2017, 12:04
Теглар: Психология
ЯНГИ ЙИЛ ҚАЕРДА, ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?

Эҳтиёт бўлинг, деразадан стол-стул улоқтирилади!

ИТАЛИЯда Янги йил 6 январдан бошланади. Мамлакатдаги анъаналарга кўра, байрам куни ўтган йилдаги барча эски нарсалар ташлаб юборилади. Аниқроғи, деразадан улоқтирилади. Итальянларнинг байрам дастурхонида узум, ясмиқ дони ва ёнғоқ бўлади. Бу узоқ умр ва соғлиқ гарови деганидир.

Ёруғлик байрами!

ШВЕЦИЯда янги йил арафасида антиқа тадбир ўтказилади. Унда бир гуруҳ болалар томонидан ёруғлик маликаси Лючия танланади. Байрам оқшомида эса кўчаларга илинган фонуслардан атроф худди кундузидек ёр-ёруғ бўлади.

Табрик хати ихтиро қилинган давлат

Янги йилга бағишланган илк табрик хати 1843 йили АНГЛИЯда нашр этилган бўлиб, шундан бери байрам анъанасига айланган.Байрам оқшомида кичик ёшдаги болалар дастурхон устида бўш ликопча қолдиришади. Эрталаб эса Санта Клаус уларни совғалар билан тўлдирган бўлади. Соат миллари ўн иккига бонг урганида шаҳар бўйлаб қўнғироқлар жаранги янграйди.

Ўзига хос таомнома тузилади

ШОТЛАНДИЯда байрам куни ўзига ҳос махсус таомнома тузилади. Эрталабки нонушта учун сули ёрмасидан кулча ёки қуймоқ, пудинг, эчки сутидан пишлоқ, тушликкаўрдак гўштидан шўрва тайёрланади. Кечки байрам дастурхонига эса,албатта, олмали пирог қўйилади.

Карнавалга хуш келибсиз!

КОЛУМБИЯда Янги йил байрами масхарабозлару эртак қаҳрамонлари иштирокидаги карнавал билан бошланади. Папа Паскуал (Қорбобо) шаҳар бўйлаб сайр қилиб, болаларга қизиқарли ҳикоялар сўзлаб беради.

Ловия донибахт келтиради

Янги йил байрам дастурхонига французлар анъанавий пирог тайёрлашади. Пишириқ ичига, албатта, бир дона қизил ловия солинади. Ловия кимга насиб этса, у байрам қироли деб топилиб, барча унинг ҳохиш-истакларини сўзсиз бажаради.

Қорбобонинг мамлакатида-чи?

ФИНЛЯНДИЯда Янги йил байрами 25 декабрь Рождество айёми билан бошланади. Ўша куни қўнғироқчалар тақилган кийикларда Лапландиядан Санта Клаус ташриф буюриб, барчага совға-саломлар улашади. Байрам анъанасига кўра, соат миллари ўн иккидан ўтганида финлар турли ўйинлар ташкиллаштиришади.

Энг яхши совға – белкурак

ҳайрон бўлаяпсизми? ҳақиқатан ҳам ЯПОНИЯда Янги йилда яқинларга белкурак совға қилишади. Болалар эса, албатта, янги кийим кийишлари керак. Бу ўзига ҳос байрам анъанаси. Янги йил кириб келишида 108 марта қўнғироқлар бонг уради. Афсонларга кўра, ҳар бир бонг уришида одамларнинг ичидаги нохуш ўйлар чиқиб кетаркан. Дастурхонда узун лағмон, гуруч, қизил ва оқ ловия бўлади.

Шарҳлар

Германия 01.12.2023, 11:56
Янги йил
БОЛАНИ ОЗОДАЛИККА ЎРГАТАМИЗ

21.12.2017, 18:34

Қани энди болангиз сизни ҳеч жавратмай ўзи юз-қўлини, тишларини ювса, ётган ўрнини йиғиштирса... Бу аксар ота-оналар учун бир орзудек. Аслида, болани озодаликка ўргатиш қийин иш...
АРАЗЧИ БОЛАНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАШ КЕРАК?

21.12.2017, 18:21

— 10 ёшли қизим жуда аразчи. Сал гапга йиғлайди, хафа бўлади, овқат емай қўяди. Уни кўп эркалатишга ҳам қўрқаман. Қандай муносабатда бўлишга ҳайронман… Саида, Зангиота...
БОЛАГА НИМА СОВҒА ҚИЛИШ МУМКИН?

21.12.2017, 18:16

Жиянлар, дугоналарнинг, қўшнилар ва танишларнинг фарзандларига совға танлаётиб, чалкашиб кетмаслик учун болаларнинг ёшини инобатга олинг. Масалан: 1-2 ёшли болакайлар қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кубиклар, суратли китоблар,...
ЯНГИ ЙИЛНИ НИШОНЛАШ СЦЕНАРИЙСИ

21.12.2017, 18:16

Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1