1

«ДЕНГИЗ ҲУКМДОРИ»

СУҒДИЁНА 16.12.2017, 12:07
Теглар: Таомнома
«ДЕНГИЗ ҲУКМДОРИ»

Зарур масаллиқлар: 1 кг. балиқ гўшти, 2-3 та қизил булғор қалампири, битта сабзи, 3-4 дона помидор, 1 бош пиёз,яримта лимон шарбати, кўкатлар, туз; соуси учун: 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 бўлак саримсоқпиёз, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Булғор қалампири ва помидорни тўртбурчак шаклда тўғранг. Сабзини қирғичдан ўтказинг.

2. Ўсимлик ёғи солинган товада тўғралган пиёзни қизартириб қовуринг. Сўнгра помидор, сабзи ва булғор қалампирини қўшиб, аралаштиринг. Помидорнинг шарбати ажралгач, тўғралган кўкатларни солинг. Охирида лимон шарбати сепиб, оловни ўчиринг.

3. Соус учун ўсимлик ёғига эзилган саримсоқпиёз, туз ва мурч қўшинг.

4. Тозаланган балиқ ичига сабзавотли қайлани солинг-да, устидан соусни қуйинг. Балиқларни патнисга жойлаб, қиздирилган газ печига қўйинг. Таом ўртача ҳароратда 30-40 дақиқада тайёр бўлади. Пишгач, бутунлигича дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат

8 кишилик

Шарҳлар

ЛИМОНЛИ “ҲАЛҚАЧА”ЛАР

20.12.2017, 19:40

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 150-200 гр. ун, 100 гр. маккажўхори крахмали, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, 100 гр. маргарин, 2 дона тухум сариғи, 100 гр. шакар,...
ШОКОЛАДЛИ “АРЧА”

20.12.2017, 19:39

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 100 гр. маргарин, 1 ст. сув, 2 дона тухум, бир чимдим туз, 100-150 гр. ун. Креми учун: 200 гр. қаймоқ, 100...
БАЙРАМ СОВҒАСИ

16.12.2017, 12:09

Зарур масаллиқлар: 500-600 гр ун, 500 гр. қанд упаси, 6 дона тухум, 8 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ какао, 1 чой қошиқ истеъмол содаси,...
ШОКОЛАД+ОЛЧАЛИ ДУЭТ

16.12.2017, 12:08

Зарур масаллиқлар: 300 гр. ун, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ст. шакар, 1 стакандан сут ва қайноқ сув, 4 дона тухум, 4-5 ош қошиқ какао,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1