1

БАЙРАМ СОВҒАСИ

СУҒДИЁНА 16.12.2017, 12:09
Теглар: Таомнома
БАЙРАМ СОВҒАСИ

Зарур масаллиқлар: 500-600 гр ун, 500 гр. қанд упаси, 6 дона тухум, 8 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ какао, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, ярим чой қошиқ долчин; глазурь учун: 2 дона тухум оқи, 5-6 ош қошиқ қанд упаси,1 чой қошиқдан крахмал ва лимон шарбати.

Тайёрланиши: 1. Асални оловда эритинг. Алоҳида идишда тухумни аталаб, асал, қанд упаси, сода, долчин ва какаони қўшиб, аралаштиринг.

2. Аралашмага оз-оздан ун солиб, хамир тайёрланг. Тайёр хамирни целлофанга ўраб, 1 соатга музлаткичга қўйинг.

3. Хамирни ўртача қалинликда ёйиб, турли шаклларда (арча, қорбобо, ўйинчоқлар) кесиб чиқинг. Сўнгра пишириқ қоғози солинган патнисга териб, 180 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқага қўйинг.

4. Тухум оқини кўпиртириб, крахмал қўшинг. Лимон шарбати ва қанд упаси солиб, кўпиртиришда давом этинг.

5. Пряниклар тайёр бўлгач, глазурь билан безатасиз.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 15 дақиқа

10 кишилик

Шарҳлар

ЛИМОНЛИ “ҲАЛҚАЧА”ЛАР

20.12.2017, 19:40

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 150-200 гр. ун, 100 гр. маккажўхори крахмали, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, 100 гр. маргарин, 2 дона тухум сариғи, 100 гр. шакар,...
ШОКОЛАДЛИ “АРЧА”

20.12.2017, 19:39

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 100 гр. маргарин, 1 ст. сув, 2 дона тухум, бир чимдим туз, 100-150 гр. ун. Креми учун: 200 гр. қаймоқ, 100...
ШОКОЛАД+ОЛЧАЛИ ДУЭТ

16.12.2017, 12:08

Зарур масаллиқлар: 300 гр. ун, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ст. шакар, 1 стакандан сут ва қайноқ сув, 4 дона тухум, 4-5 ош қошиқ какао,...
«ДЕНГИЗ ҲУКМДОРИ»

16.12.2017, 12:07

Зарур масаллиқлар: 1 кг. балиқ гўшти, 2-3 та қизил булғор қалампири, битта сабзи, 3-4 дона помидор, 1 бош пиёз,яримта лимон шарбати, кўкатлар, туз; соуси учун:...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1