АсосийJamiyat

Синоптиклар Наврўз байрамида об-ҳаво қандай бўлишини айтишди

Ўзгидрометеорология маркази 21 март куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлишини башорат қилишди.

Байрам куни ҳаво ҳарорати кундузи 13 – 15 даража, кечаси эса 4 – 6° илиқ бўлиши кутилмоқда. Шу куни шамол ва вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида дам олиш кунлари кўчки ва сел келиши хавфи бор. Шунингдек синоптиклар вақти билан қорга айланиши кутилаётган ёмғирларни ваъда қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар