1

“БАДАНИМНИ ТУК ҚОПЛАЯПТИ, БУ НИМАДАН?»

САЛОМАТЛИК 16.12.2017, 17:00
“БАДАНИМНИ ТУК ҚОПЛАЯПТИ, БУ НИМАДАН?»

— Икки ҳафта олдин сочим тутам-тутам бўлиб тўкилаётганини сезиб қолдим. Энди эса баданимдаги туклар қалинлашиб бораётгандек туюлаяпти. Ой кунларида ҳам ўзгаришлар бор. Буларнинг сабаби нима? Ҳеч қандай дори-дармон ичмаганман, фарзандимни эмизишдан чиқарганимга ҳам анча бўлди.

Ҳилола Акбарова, Тошкент вилояти

Дилфуза ОРТИҚОВА олий тоифали шифокор-эндокринолог:

— Баданда тук кўпайишининг бир қанча сабаблари бўлиши мумкин. Булар жигар шикастланиши, семизлик, буйрак усти бези патологияси ва гинекологик касалликлардир. Тукланиш жараёнининг мавжудлиги шифокор кўриги учун етарли асос ҳисобланади. Сизга маслаҳатим, вақтни ўтказмай мутахассисга юзланинг. Тегишли таҳлиллар ўтказилгач, ўзгаришларга атрофлича аниқлик киритиш мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1