1

“ҚИЗИЛ ДОҒЛАР...”

САЛОМАТЛИК 16.12.2017, 17:25
“ҚИЗИЛ ДОҒЛАР...”

— Дам-бадам оёғимда қизил доғ пайдо бўлиб қолади. Ҳажми у қадар катта эмас, ёнғоқдек чамаси. Ўз-ўзидан куннинг исталган пайтида юзага келиб, бир неча дақиқадан сўнг ўтиб кетади. Ҳеч қандай безовталикни сезмадим. Эшитишимча, бундай доғлар жигар фаолиятидаги ўзгаришларга ишора қилиши мумкин экан. Шу ростми?

Самандар Жалилов, Тошкент шаҳри

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор-дерматовенеролог:

— Ўз-ўзидан пайдо бўлиб, сўнг изсиз ғойиб бўладиган қизғиш тусли доғлар кўпинча аллергик дерматозларда учраши мумкин. Сиздаги ҳолатга аниқлик киритиш учун шифокор кўриги ва тиббий таҳлиллар талаб этилади. Жигар фаолиятидаги ўзгаришларни инкор этиш учун ушбу аъзонинг УТТ текшируви бажарилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1