АсосийSalomatlik

УЙҚУГА ЁТИШДАН ОЛДИН ТАМАДДИ ҚИЛМАНГ!

'УЙҚУГА ЁТИШДАН ОЛДИН ТАМАДДИ ҚИЛМАНГ!'ning rasmi

Диетологлар фикрича, ухлашдан олдин тамадди қилиш мумкин, аммо ҳаммага ҳам эмас. Айрим кишилар гуруҳи борки, улар уйқуга ётишдан 3-4 соат олдин тановул қилишлари шарт, дейилади.

Аммо мумкин эмас:

Гастроэзофагал рефлюкс касаллиги билан оғриган беморлар;

Семиришга мойиллиги борлар (метоболизм жараёнининг бузилганлиги сабаб, организм истеъмол қилинган маҳсулотни ҳазм қилишга қийналади);

Аллергия, қон босимининг кўтарилиши ҳолатлари кузатилганида ҳам уйқудан олдин тановул қилиш ман этилади. Бундай ҳолатларда охирги тамадди уйқуга ётишдан 3-4 соат олдин бажарилиши лозим.

Кремли ширинликлар, десерт, конфет, фаст-фуд, картошка чипслари ҳамда таркибида кофеин моддаси бўлган егуликлар билан тамадди қилиш мумкин эмас. Дудланган, тузланган ва зиравор қўшилган маҳсулотлар организмда сув тўпланишини келтириб чиқаради, англаганингиздек, улар кечки тановул учун ярамайди.

    Бошқа янгиликлар