1

​МАҲАЛЛИЙЧИЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙГАН ФУҚАРОЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

ЖИНОЯТ 18.12.2017, 09:49
​МАҲАЛЛИЙЧИЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙГАН ФУҚАРОЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар” деб қатъий белгилаб қўйилган.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” савдо мажмуаси ёнида Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган “Lexus” русумли автомашина эгаси ва унинг ёнида ўтирган аёл Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш учун келган икки нафар фуқарони “Бу ер тошкентликларнинг жойи, биз бу ерга солиқ тўлаймиз, сизлар келгиндилар” деб ҳақорат қилган.

Ушбу ҳолат бўйича тегишли ички ишлар органларига мурожаат қилинган.

Кейинчалик маълум бўлишича, ҳақорат қилган фуқаролар Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар Н.Аскаров ва Ж.Толиповалар (фамилиялар ўзгартирилган) бўлишган.

www.1news.uz маълум қилишича, мазкур нохуш ҳолатлар бўйича жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман маъмурий суди томонидан очиқ суд мажлиси ўтказилиб, ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1