1

“ДАВОЛАНДИМ, ФОЙДАСИ ЙЎҚ!”

САЛОМАТЛИК 18.12.2017, 12:28
“ДАВОЛАНДИМ, ФОЙДАСИ ЙЎҚ!”

— Анчадан бери оёғимнинг болдир ва сон қисмларида оғриқ безовта қилаётганди. Икки марта турли шифокорларда даволандим, парафин, физиомуолажа олдим, оғриқсизлантирувчи суртмалардан ҳам фойдаланиб кўрдим. Аммо таъсири бўлмаяпти. Юрганимда сон қисмида бошланган оғриқ, болдирга ўтади, кейин оёқларим увишиб қолади. Мендаги вазиятнинг аниқ изоҳи борми?

Анвар Абитов, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани

Суннатилла ЮЛЧИЕВ. спорт шифокори:

— Саволингиз мазмунидан сиз айтаётган оғриқлар бел соҳасидаги нервларнинг қисилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бел соҳасидаги нервлар қисилиб қолганида сон ва болдирда оғриқ қўзғалади. Вазиятга ойдинлик киритмай бирор муолажани қўллаш самарасиз. Айни дам даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда бел чурраси ва перфузияси бор-йўқлигини аниқлаштириш учун магнит резонанс томография текширувидан ўтинг.Тиббий хулоса ҳеч қандай патологияни фош қилмаса, қон айланиш тизимини баҳолаш учун қон томирлар учун доплер текшируви амалга оширилади. Оғриқлар бел чурраси ёки перфузияси билан алоқадор бўлса, ташхисни аниқлаштирмай физиомуолажаларни бошлаш бефойда. Шу боис аввал ташхисга ойдинлик киритиб олиб, сўнг даво чораларини бошлаш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1