1

БОЙСУНДА ЎЗ УЙИДА МАРИХУАНА САҚЛАГАН АЁЛ ҚЎЛГА ТУШДИ

ЖИНОЯТ 19.12.2017, 11:16
БОЙСУНДА ЎЗ УЙИДА МАРИХУАНА САҚЛАГАН АЁЛ ҚЎЛГА ТУШДИ

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Юқори Мачай қишлоғида яшовчи Ж.Х. 61 ёшида. У аёл деган муқаддас номига иснод келтирди. Жиноятга қўл уриб, маҳалладошлари юзини ерга қаратди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан унинг уйи кўздан кечирилганда, қўшимча хўжалик биносида тўрт гугурт қутисига жойланган соф вазни 10,27 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини қонунга зид сақлаб келаётгани аниқланди. Ж.Хга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1