АсосийSUG'DIYONA

АЭРОБИКА — МУШАКЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАБ, ЁҒЛАРНИ ЙЎҚОТАДИ

'АЭРОБИКА — МУШАКЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАБ, ЁҒЛАРНИ ЙЎҚОТАДИ'ning rasmi

Ватани Америка бўлган бу спорт тури аёлларга жуда мос бўлиб, тери тонусини оширади, мушакларни мустаҳкамлайди ва ёғларни йўқотади. Айниқса, жадал суръатда шуғулланганда анчайин ёғларни йўқотиш мумкин. Аммо жуда киришиб кетиш ҳам ярамайди. Танангизга қулоқ солишни ўрганишингиз лозим. Аввалига аста-секинлик билан бошланг. Акс ҳолда танани ҳам, шуғулланишга бўлган истакни ҳам бўшаштириб қўйишингиз мумкин.

Шуғулланиш жадвали: аэробика билан ҳафтасига 3 марта, 45‑60 дақиқадан шуғулланиш тавсия қилинади.

Турлари: ҳозирги кунда степ‑аэробика, аква‑аэробика (сувда) ва зўраки (силовая) аэробика турлари мавжуд.

Мумкин эмас: томирлар варикози билан оғриган аёлларга шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Машғулот давомийлиги 1 ой, ҳафтада 3 марта, 1 соатдан.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар