АсосийSUG'DIYONA

ИСТЕЪМОЛ СОДАСИ ҲАҚИДА 6 ТА ФАКТ

'ИСТЕЪМОЛ СОДАСИ ҲАҚИДА 6 ТА ФАКТ  'ning rasmi

Карам тезроқ пишиши ҳамда ўз витаминларини йўқотишини истамасангиз, карамни қайнатаётган сувга 1 чой қошиқ истеъмол содаси қўшиб юборинг.

Қизил ловия (фасоль) ва бошқа дуккакли маҳсулотларнинг тезроқ пишиши учун сувга 1 чой қошиқ истеъмол содаси қўшиб юборингиз мумкин.

Музлаткичдаги ёқимсиз ҳидни йўқотиш учун, кичик идишга (пиёла ёки ликопча) истеъмол содаси солиб, бир неча кунга музлаткичга қўйинг. У барча ёқимсиз ҳидларни ўзига сингдириб олади.

1 литр сувга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солинг ва бу сувга кўкатларни 5-7 дақиқага солиб қўйинг. Сўнгра кўкатни чайиб ташланг. Содали сув улар таркибидаги токсинларни зарарсизлантиради.

Кун сўнггида оёқларингизда зирқираш сезсангиз, 5 литр сувга 2 чой қошиқ истеъмол содаси солиб, ванна қилинг. Бу оғриқни енгиллатади.

Оёқларингиз терласа, пойабзалингиз ичига бироз истеъмол содасини солиб қўйишингиз мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар