Игир – бир чой қошиқ игир илдизини, бир стакан сувга дамланг ва 20 дақиқага тиндиргани қўйинг. Сўнгра дока билан сузиб олиб, кунига 4 маҳал ярим стакандан ичинг.
Тол – 60 гр тол пўстлоғини, 1 литр сувга солиб, 20 дақиқа мобайнида қайнатинг ва бир суткага тиндиргани қўйинг. Кунига 3 маҳал овқатдан аввал ярим стакандан ичинг.
Қалампирмунчоқ – сафро ҳайдовчи. Бир стакан сувга 8‑10 дона қалампирмунчоқ дамланг ва бироз тиндиринг. Ҳар 3 соатда 1 ош қошиқдан ичинг.
Мойчечак илдизи – 2 ош қошиқ майдаланган илдизга бир стакан қайнаган сув қўйиб, 8 соатга тиндиргани ўраб қўйинг. Овқатдан аввал 4 маҳал чорак стакан миқдорида ичинг.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.