50 гр канакунжут (зайтун, жўхори) ёғини 1 чой қошиқ лимон шарбати билан аралаштиринг. Аралашмани илитиб, сочларингизга суртинг ва полиэтилен қалпоқча кийиб, устидан сочиқ ўраб олинг. Икки соатдан сўнгра сочларингизни шампунь билан ювинг. Шунда сочларингиз янада соғлом ва бақувват бўлади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






