Пойтахтда спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда машина бошқаришга қарши курашишнинг янги усули амалгататбиқ этилди.
Эндиликда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари томонидан маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаргани аниқланган фуқаролар фотосурати Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтига жойлаштириб борилади.
2017 йилнинг 17 декабрь куни спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланган 27 фуқародан ўн нафарининг шахсий ҳамда автомашинаси фотосуратлари пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси расмий электрон ресурсига жойлаштирилган.
Инспекторлар томонидан 17 декабрь куни жами 3982 та қоидабузарлик аниқланган бўлиб, 69 ҳолатда транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.






