1

“ОНАМГА ГЕПАТОЗ ТАШХИСИ ҚЎЙИЛДИ...”

САЛОМАТЛИК 19.12.2017, 17:56
“ОНАМГА ГЕПАТОЗ ТАШХИСИ ҚЎЙИЛДИ...”

— Тиббий кўрик хулосалари онамда гепатоз мавжудлигини кўрсатди. Билишимча, бу жигар хасталикларидан бири экан. Гепатознинг келиб чиқиши ва муолажаси қандай бўлади? Кейинчалик жигарга асорат бермайдими?

Ҳалима Юнусова, Тошкент шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Гепатознинг яна бир номи жигарни ёғ қоплаши. Жигар ҳужайраларида ёғ миқдорининг ортиши ҳисобига хасталик юзага келади ҳамда турлича асорат бериши мумкин. Нотўғри овқатланиш, парҳезлар, айрим дори воситаларини пала-партиш қабул қилиш жигарга зўриқиш бериб, ёғ ҳужайралари фаолиятининг бузилишига олиб келади. Гепатоз ташхиси тасдиқланган бўлса, мутахассис томонидан буюрилган дори воситаларини қабул қилиш ҳамда тўғри овқатланиш қоидаларига риоя этиш лозим. Кўрсатмаларга амал қилинса, касаллик авж олмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1