АсосийSUG'DIYONA

БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

'БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК'ning rasmi

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси маҳсулотлар маън этилишини билиб олсангиз, ўзингизга фойда.

  • Ошқозон кислоталилиги ошишиши билан боғлиқ гастрит ва яра (язва)да сирка, майонез қўшилган егуликлар, маринадлар, спиртли ичимликлар ва дудланган гўштлар мумкин эмас. Қора қаҳва ва шоколадни ҳам эҳтиёт бўлиб истеъмол қилинг.
  • Ошқозон кислоталилиги пасайиши билан боғлиқ гастрит ва яра (язва)да дрожали хамирдан тайёрланган пирог ва ширин кулчалар, музқаймоқдан воз кечиб турган маъқул. Имкон қадар майонез эмас, зайтун ёғи қўшилган салатлар енг.
  • Холецистит, гепатит ва панкреатитда асосийси — ёғли овқатларни чеклаш.
  • Юрак касалликлари, гипертония, атеросклерозда дудланганлар колбасалар, ёғли пишлоқлар, жигар, ёғли гўшт ейиш мумкин эмас. Тухум, тузлама ва консервалардан ҳам ўзингизни тийиб турганингиз маъқул. Салатларга майонез эмас, зайтун ёғи ва лимон шарбати қўшиш керак.
  • Артрит, подагра, модда алмашинуви касалликлари дуккакли, исмалоқли, шовулли, қўзиқоринли маҳсулотлардан тайёрланган таомлардан воз кечиб туришни талаб этади. Маринадлар, дудланган маҳсулотлар, ёғли гўшт ва кремли тортлар ҳам мумкин эмас. Помидор, қизил вино, узум, маккажўхори, сутдан эҳтиёткорлик талаб этилади.
  • Буйрак етишмовчилиги ва буйракнинг бошқа касалликларида имкон қадар таомномадан дудланган, консервалар, тузланган балиқ, колбаса ва сосискалар, аччиқ пишлоқлар, тузланган, аччиқ сабзавотларни чиқариб туриш зарур.
  • Қандли диабет ун маҳсулотлари, ширин мевалар (узум, банан, нок, анжир ва ҳоказо), сабзавотлар (сабзи, лавлаги), музқаймоқ, торт ва пирожнийлар, шакар, конфет истеъмолини қатъий таъқиқ остига қўяди.
Нилуфар ВАҲОБОВА

Бошқа янгиликлар