АсосийSUG'DIYONA

МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

'МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!'ning rasmi

Плюслари:

Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради;

Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда ҳам фойдали.

Ичаклар фаолияти бузилганда ҳам мандарин ва унинг шарбати фойдали.

Қувват бағишлайди ва мода алмашинувини яхшилайди.

Қуритилган пўстлоғи тинчлантирувчи таъсир кучига эга.

Витаминларга бой: К — томирлар эластиклиги учун жавобгар; D — суякларни рахитдан ҳимоялайди; В1 витамини — асаб тизими учун зарур; А провитамини — кўзлар, тери ва шиллиқ қаватлар учун керакли;

Астма ва бронхитда шифокорлар эрталаблари сархил мандарин шарбатидан бир стакан ичишни тавсия этишади. Бу бронхлар ва ўпкаларни шилимшиқ моддадан тозалайди.

Мандарин таркибида кўп миқдорда аминокислоталар мавжуд. Улар эса шишларни бартараф этишда фойдали.

Минуслари:

Ошқозон, буйрак ва ичаклар шиллиқ қаватини таъсирлантирувчи мева кислоталари кўп. Шунинг учун холецистит, гепатит, энтерит, юқори кислотали гастрит, ўн икки бармоқли ичак ва ошқозон яра касалликларида мандарин ейиш тавсия этилмайди.

Бошқа янгиликлар