ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: “ДЕПУТАТЛАР, СЕНАТОРЛАРИМИЗ УЙҒОНИШИ КЕРАК”

СИЁСАТ 22.12.2017, 11:56
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: “ДЕПУТАТЛАР, СЕНАТОРЛАРИМИЗ УЙҒОНИШИ КЕРАК”

Бу – ҳаёт талаби, деган гаплар гаплигича қолиб кетди. Яна бир бор айтаман, амалий натижа йўқ, дея таъкидлади Президентимиз Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.

Йил давомида билдирилган 136 та қонунчилик ташаббусидан бор-йўғи 27 таси депутатларга тегишли бўлса, улар ҳам асосан амалдаги қонунларга Президентнинг фармон ва қарорларидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўлса, шунинг ўзи парламентимизда фаолият самараси нақадар паст эканини кўрсатмайдими?

Нима, ислоҳотларни амалга ошириш учун фақат Президент фармон ва қарорлар қабул қилиши керакми? Қачон парламент, майли, кўп эмас, ҳеч бўлмаса битта соҳани тубдан яхшилашга қаратилган қарор ёки қонун ишлаб чиқади? Қачон бўлади бу иш? Халқимиз сизлардан бу борада жавоб кутмоқда. Депутат ёки сенатор бўлиб сайландик, бўлди, энди ўзимиз хоҳлаганча юрамиз, деган гаплар ўтмишда қолиб кетди. Яна бир бор айтаман, уйғониш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1