Ўзбекистон футбол федерацияси Қашқадарёда болалар футболини ривожлантириш учун испаниялик мураббий Кико Зунигани таклиф қилди, деб ҳабар қилади "Repost.uz".
Кико Зунига Тошкентга 20 декабрь куни етиб келди ва ЎФФ президенти Умид Ахмаджанов билан учрашди, у ерда испаниялик мутаҳассис Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастурини тақдим қилди.
Ўша куннинг ўзида испаниялик мураббий иш шароитлари билан танишиш мақсадида ЎФФ вакиллари билан Қашқадарёга йўл олди. У ерда у болалар мураббийлари учрашди, “Насаф” академиясига борди ва ўзининг болалар орасида футболни оммавийлаштириш билан боғлиқ дастурини тақдим қилди.






