12 апрел куни “Туркистон” саройининг ёзги саҳнасида Samsung компаниясининг Galaxy S5 флагмани тақдимоти бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Ўзбекистондаги Samsung компанияси ваколатхонасининг twitter-аккаунтига таяниб, Anhor.uz нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича тақдимотнинг махсус меҳмони россиялик хонанда, “Виа Гра” гуруҳининг собиқ яккахони Вера Брежнева бўлади.