1

2014 йилнинг ўтган даврида 13,6 минг дона диний мазмундаги адабиётларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 05.04.2014, 11:20
2014 йилнинг ўтган даврида 13,6 минг дона диний мазмундаги адабиётларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Ҳар ким ўзи хоҳлаган динига эътиқод қилиш эркинлиги мамлакатимизнинг Бош қомуси билан мустаҳкамланиб қўйилган.

Аммо, фуқароларга диний таъсир ўтказиш, уларни бир диндан чиқиб, бошқасига киришга ундаш, шу мақсадда турли диний мазмундаги адабиётларни тарқатиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш амалдаги қонунларга кўра мумкин эмас.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини мувофиқлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-1871-сонли Фармонининг 5 иловасига, диний қарама-қаршиликни тарғиб қилувчи адабиётларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасида эса чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейингина амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган.

Яъни, диний адабиётларни, олиб келиш, сотиш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан амалга оширилади. Бунда қўмита экспертлари бошқа давлатлардан республикамизга олиб кирилаётан диний мазмундаги медиа ва матбаа маҳсулотларини ўрганиб чиқиб, уларни республикамиз ҳудудида сотиш, тарқатиш ва намойиш қилиш юзасидан ҳал қилувчи хулосаларини беришади.

Аммо, айрим шахслар мазкур тартибларга риоя қилмай, турли диний мазмундаги адабиётларни ноқонуний равишда республикамизга олиб келишга ҳаракат қилишмоқда. Республикамиз божхоначилари томонидан эса диний адабиётларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтамт” божхона пости ходимлари томонидан почта жўнатмалари орқали диний мазмундаги материалларнинг ноқонуний олиб ўтилишига божхона қоидабузарликларига чек қўйилди.

Жумладан, фуқаролар А.Калитовская ҳамда А.Морозов номига Германиядан юборилган почта жўнатмаларидаги буюмлар орасида “Свещенное писание” номли диний мазмундаги китобдан 96 дона борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш ҳолат фуқаро Н.Тухлиев номига Даниядан келган почта жўнатмасида ҳам қайд этилди. Жўнатма амалдаги тартибларга мувофиқ божхона назоратидан ўтказилганда, унда диний мазмундаги 15 дона адабиётлар ҳамда 1 дона диск борлиги маълум бўлди.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан "Калининград-Тошкент" йуналиши бўйича учиб келган йуловчилардан бири И.Ягмуров божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ёнидаги уяли алока воситасида диний мазмундаги бир нечта электрон материаллар борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкмаси хузуридаги Дин ишлари кўмитасининг хулосаларига кўра, юқоридаги ҳолатларда ноқонуний равишда олиб киришга уринилган диний мазмундаги адабиётларни Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш ва тарқатиш таъқиқланган.

Таъкидлаш жоизки, 2014 йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхона ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 284 та қонунбузарлик ҳолатларида турли шаклдаги 13,6 минг донадан ортиқ диний мазмундаги адабиётларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1