1

ПРЕЗИДЕНТ ЕВРОПА ИНВЕСТИЦИЯ БАНКИ БИЛАН КЕЛИШУВНИ ТАСДИҚЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 06.01.2018, 09:44
ПРЕЗИДЕНТ ЕВРОПА ИНВЕСТИЦИЯ БАНКИ БИЛАН КЕЛИШУВНИ ТАСДИҚЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа инвестиция банки (ЕИБ) билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.

Президентнинг тегишли қарори 2018 йил 4 январда имзоланган.

Ўзбекистон ҳукумати ва ЕИБ ўртасида 2017 йилнинг октябрь ойида Вашингтонда мамлакатдаги молия муассасасининг Ўзбекистонда фаолият бошлашини назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди.

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ЕИБ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мазкур келишувни амалга ошириш учун масъул орган сифатида тайинланган.

Шу тариқа, Ўзбекистон ЕИБ фаолият юритадиган Марказий Осиёдаги тўртинчи мамлакат бўлди. Бугунги кунда банк Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистонга инфратузилма лойиҳалари, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш учун қарийб 710 миллион евро маблағ ажратган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1