Бугун юртимиз табиатида ғайриоддий ҳодиса юз берди, апрел ойида ҳеч ким кутмаган қор ёғди.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Ўзбекистонда кундузи ҳаво ўзгарувчан, жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашкадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчиликлар бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво ўзгарувчан, куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати 6-8° илиқ бўлади.
8 апрел куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража илиқ, 1 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 0-1 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.