1

Қарши-Термиз темир йўли электрлаштирилди

ЖАМИЯТ 11.01.2018, 14:29
Қарши-Термиз темир йўли электрлаштирилди

Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш ишлари якунига етди, деб хабар қилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати.

Умумий узунлиги 325 километрдан иборат мазкур линияда эндиликда дизел ёқилғиси билан ҳаракатланувчи тепловозлар ўрнига замонавий электровозлар қатнайди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 327,6 млн АҚШ долларга тенг. Унинг доирасида 6 та - Тошгузар, Дехқонобод, Оқработ, Бойсун, Қумқурғон, №165-разъезд таянч нимстанциялари қурилди. Шунингдек, қурилиш ва контакт симларига хизмат кўрсатиш учун зарурий шарт-шароитлар яратилди. Термиз локомотив депоси реконструкция қилиниб, замонавий ускуналар билан таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1