1

Майор Элёр Абдуллаев: Ҳимоячи ишончни оқлаши керак

ЖАМИЯТ 11.01.2018, 16:51
Майор Элёр Абдуллаев: Ҳимоячи ишончни оқлаши керак

Ҳар бир фарзандга Ватанга бўлган муҳаббат оиладан бошланиши ҳақида қўп гапирилади. Айниқса, оилада бундай туйғунинг шакллантирилишида оталарнинг алоҳида ўрни бор. Бу туйғу ҳар бир ўқил-қиз қалбида Ватанга бўлган садоқатни, туғилиб ўсган юртига ўз ҳиссасини қўшиш истагини янада кучайтиради. Биз билан бўлган суҳбатда Марказий ҳарбий округи ҳарбий қисмида хизмат қилиб келаётган Элер Абдуллаев ана шундай фикрларни билдирди. Бугун Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабида майор ва икки нафар оддий аскар иштирокида учрашув ташкил этилди. Майор ўқувчиларга ўз фаолияти ҳақида сўзлар экан, Ватан ҳимоячиси ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилиши кераклиги таъкидлади.

«Менинг дадам – Ватан ҳимоячиси» мавзусидаги иншолар кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими иштирокчиларга янада кўтаринкилик бағишлади. Тадбирда ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.




Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1