1

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди

ЖАМИЯТ 11.01.2018, 23:40
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди, у 15 январга қадар давом этади.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Дастур лойиҳаси 237 банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йилнинг 22-декабр куни Олий Мажлисга тадқим этган Мурожаатномасида келтирилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.

Жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-декабрдаги “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра шу йилнинг 15-январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган муҳокамалар доирасида турли анжуман ва давра суҳбатлари ташкил этилади. Шунингдек, муҳокамалар ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ҳам мунтазам ўтказиб борилади. Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари натижалари таҳлили ва келиб тушган таклифлар асосида янада такомиллаштирилади.
Давлат дастури 237 та бандни ўз ичига олган бўлиб, унда Ўзбекистон Президентининг 22 декабрдаги парламентга мурожаатномаси, шунингдек 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ғоя ва вазифалар ўз аксини топган.

Муҳокама кунлари миллий ва халқаро экспертлар иштирокида анжуманлар ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Жамоат муҳокамаси ва келиб тушган таклифлар якунлари бўйича 20 январгача Давлат дастурининг такомиллаштирилган лойиҳаси тайёрланади. Шу йўл билан фуқароларда мамлакат келажагига таъсир кўрсатишнинг реал имконияти вужудга келди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1